11:08 / 30.03.2023
18661

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланади.

Шунингдек, давлат раҳбарининг ёшлар билан мулоқот қилиши, маҳаллалардаги ишларни кўздан кечириши режалаштирилган.

Бундан ташқари, президент маданий тадбирда иштирок этиши ҳам кўзда тутиляпти.

Top