Ўзбекистон | 17:37 / 31.03.2023
4729
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 2-халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

Фото: ИТСВ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Congress Hall Tashkent City’да 2-Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми дунёнинг 56 мамлакатидан 2000 дан ортиқ иштирокчилар - йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган йирик халқаро тадбирга айланганди.

Тошкент халқаро инвестиция форуми-2023 қатнашчиларининг сони ошиши кутилмоқда, унинг давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиё инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ қизғин баҳс-мунозаралари, ялпи мунозаралари, давра суҳбатлари ва B2B музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда иштирок этиш учун www.iift.uz сайтида 2023 йил 20 апрелгача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид