АҚШ узра кучли торнадо ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди
Уйлар ва корхоналар вайрон бўлди, дарахтлар илдизи билан қўпориб ташланди, офат 85 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларни қамраб олди.

Фото: AP
1 апрель куни АҚШ бўйлаб эсган кучли бўронлар жанубий ва ўрта ғарбдаги шаҳар ва қишлоқларга жиддий зарар етказди, камида 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда AP хабар берди.
Камида еттита штатда торнадолар уйлар ва корхоналарни вайрон қилган, дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаган ва 85 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларда вайронагарчиликларга сабаб бўлган.
Теннесси штатининг Макнейри округида етти киши, Арканзас штатидаги Уинн шаҳрида тўрт киши ва Индиана штатининг Салливан шаҳрида уч киши ҳалок бўлгани маълум.
Шунингдек, Алабама, Иллинойс ва Миссисипи штатларида, Литл-Рок ҳудудида ҳам қурбонлар қайд этилган.
Теннесси штатидаги 8 мингга яқин аҳолидан иборат Уинн шаҳрида ўрта мактаб томи қулаб тушган ва деразалари учиб кетган. Улкан дарахтлар илдизи билан қўпорилган. Уйлар ва корхоналарнинг деворлари қулаган, деразалари ва томлари синган.
Миссисипи чегарасида жойлашган Макнейри округида етти киши ҳалок бўлган.
Индиана штатининг Салливан округида, Индианаполисдан 150 километр жануби-ғарбда, Иллинойс штати яқинида уч киши ҳалок бўлган.
Салливан мэри Клинт Ламб матбуот анжуманида округ марказидан жанубдаги 4 мингга яқин одам яшайдиган ҳудуд «ҳозир деярли таниб бўлмас» ҳолатга тушганини, бир кечада бир неча киши вайроналар остидан қутқарилганини, 12 киши жароҳат олганини айтди.
Литл-Рок ҳудудида камида бир киши ҳалок бўлди ва йигирмадан ортиқ киши жароҳат олди, баъзиларининг аҳволи оғир, дейди расмийлар. Литл-Рок мэри Френк Скотт сўзларига кўра, 2100 та уй ва корхона торнадо йўлида қолган, бироқ қанчаси зарар кўргани ҳақида маълумот йўқ.
Алабама штати шимолидаги Медисон округида торнадо бир аёлни ўлдирди. Миссисипи шимолидаги Понтоток округида расмийлар бир ўлим ва тўртта жароҳатни тасдиқлади.
Теннесси ғарбида, Типтон округи шерифи Шеннон Бисли шанба куни эрта тонгда Facebook саҳифасида «кўплаб вайронагарчиликлар» ва «бир нечта жиддий жароҳатлар» бўлганини ёзди, аммо ўлим ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Унинг сўзларига кўра, кўплаб оилаларнинг «уйлари ер билан яксон бўлган».
Ўн минглаб одамлар торнадо туфайли электр энергиясисиз қолди. Арканзасда электр энергиясисиз истеъмолчилар сони қарийб 52 мингга етган. Индианада 69 минг, Иллинойсда 33 минг ва Оклахомада 1,3 минг киши электрсиз қолган. Айова, Миссури, Теннесси, Висконсин ва Техас штатларида ҳам электр энергиясида узилишлар қайд этилган.
Давлат ўрмон хизмати маълумотларига кўра, жума куни Оклахомада деярли 100 та янги ўрмон ёнғинлари ҳақида хабар берилган ва ўт ўчирувчилар шанба куни уларни бартараф этишга уринишган. Ёнғинлар бир ҳафта давомида хавфли бўлиб қолиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти
Ўзбекистон | 17:00
-
Андижон халқаро аэропортида аэродром реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди
Ўзбекистон | 16:16
-
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзолик йўлидаги “ҳал этилмаган масалалар”ни муҳокама қилди
Иқтисодиёт | 16:14
-
Бундесвер ўзининг биринчи ҳудудий мудофаа бўлинмасини ташкил қилди
Жаҳон | 15:32
Мавзуга оид

13:43
ЖАР элчиси АҚШда персона нон грата деб эълон қилинди

12:45
Германия: Путин Украинада ўт очишни тўхтатишни «кечиктириш тактикасини» қўлламоқда

10:21
АҚШ Сенати қисқа муддатли бюджетни тасдиқлаш орқали шатдаунга йўл қўймади

19:08 / 14.03.2025