Жаҳон | 07:55 / 04.04.2023
8223
1 дақиқада ўқилади

Одесса дронлар ҳужумига учради

Одесса ва Одесса вилояти Россиянинг учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) томонидан ҳужумга учради, дея хабар бермоқда маҳаллий ҳокимият. 

Шаҳарда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушди. Қанча УУА уриб туширилгани ва ҳужум натижасида қурбонлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган. 

«Жанговар ишлар давом этмоқда, иккинчи тўлқин бўлиши мумкин», — дея огоҳлантирди вилоят ҳокимияти. 

«Суспільне» нашрининг ёзишича, Одесса туманларидан бирида содир бўлган портлашлардан сўнг ёнғин бошланган.

Аввалроқ Россия Одесса вилоятига ракета ҳужуми уюштирганди. 

Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Юрий Крукнинг сўзларига кўра, Россия кучларининг СУ-35 қирувчи самолётлари денгиздан ракеталарни учирган, ракеталарнинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган, «аммо зарба бўлган, натижада фуқаролик уйи қисман зарар кўрган». 

Жароҳат олганлар бор, бироқ ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид