Ўзбекистон | 11:01 / 04.04.2023
6907
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бундай чеклов Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларига алоқадор.

Фото: Kun.uz

Таъмирлаш ишлари сабабли 4 апрел соат 08:00 дан 5 апрел соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Янгиҳаёт тумани «Янги Чоштепа» МФЙ ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган. 

Шу туфайли, 4 апрел куни соат 08:00 дан 5 апрел куни соат 08:00 га қадар:

Сергели тумани аҳоли истеъмолчилари: «Соҳибқирон», «Саховат», «Янги Сергели», «Қипчоқ», «Эзгулик», «Нурҳаёт», «Мададкор», «Иттифоқ», «Зийнат», «Нилуфар», «Меҳригиё», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Бунёдобод», «Янги Бунёдобод» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 21 566 та аҳоли хонадонида ҳамда «Жўнариқ», «Нўғайқўрғон», Юқори дархон», «Қубайтепа», «Қутбарака», «Сўғдиёна», «Софдил», «Дарё бўйи» МФЙдаги жами 7 634 та уй хўжалигида;

Сергели тумани улгуржи истеъмолчилари: 85 та саноат корхонаси, 11 та мактаб, 4 та МТМ, 41 та умумий овқатланиш объекти, 68 та новвойхона ва 184 та коммунал-маиший корхона – жами 393 та улгуржи истеъмолчида;

Янгиҳаёт тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: «Файзли», «Чоштепа», «Янги Чоштепа», «Янги Дархон», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш», «Ҳумо», «Янги Ҳаёт», «Орият», «Гулшанобод», «Марҳамат», «Ибрат», «Олчазор», «Хушнуд», «Навқирон», «Ёрқин ҳаёт», «Чароғон», «Чорбоғ», «Виқор», «Ал-Фарғоний», «Дўстлик», «Иқбол», «Йўлдош», «Тошкент», «Чортоқ» МФЙдаги жами 5 251 та уй хўжалигида ва кўп қаватли уйлардаги жами 29 835 та аҳоли хонадони ҳамда 316 та улгуржи истеъмолчида;

Чилонзор тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: «Бешқўрғон», «Тирсакобод», «Хайриобод», «Хон тўпи», «Бек тўпи», «2-Қатортол», «Мевазор», «Яккабоғ» МФЙдаги жами 6 000 та уй хўжалигида ҳамда 47 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид