Ўзбекистон | 00:16 / 07.04.2023
84635
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура Сергелида юз берган фожиа юзасидан мурожаат қилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аёл киши уч нафар фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича бош прокуратура мурожаат қилди.

Фото: Kun.uz

Сергели туманида аёл киши уч нафар фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Шу билан бирга, Бош прокуратура терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит бермасликка чақирди.

«Ҳозирги кунда содир бўлган воқеа билан боғлиқ  ҳолатлар юзасидан турли ижтимоий тармоқларда суриштирувлар ўтказилиб, вафот этган шахс ҳамда унинг яқин қариндошларининг шахсий ҳаёти, шаънига доир маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатилмоқда. Ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.

Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз», дейилади мурожаатда.

Бош прокуратура ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тергов тугагунига қадар фожиага оид маълумотларни тарқатмаслик ва фуқаролар шахсий ҳаётини муҳокама қилмасликка чақирди.

Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилиниши айтилди.

Мавзуга оид