Ўзбекистон | 17:17 / 07.04.2023
7531
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мотосайёҳларнинг юриши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида 8 апрель куни 20-мотомавсум очилиши ўтказилади. Шу муносабат билан мотосайёҳларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади ва пойтахтдаги бир неча кўчалар соат 12:00 дан 13:00 гача ёпилади.

Кўчалар рўйхати:

  • Чўпонота кўчаси яқинидаги автотураргоҳдан Етти терак кўчаси бўйлаб Ўзбекистон шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
  • Етти терак кўчасининг Ўзбекистон шоҳкўчаси билан кесишмасидан шоҳкўчанинг Бухоро кўчаси кесишмасигача (Космонавтлар метро бекати);
  • Бухоро кўчаси Космонавтлар метро бекатидан Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
  • Алишер Навоий кўчаси - Бухоро кўчасидан Фурқат кўчаси билан кесишмасигача;
  • Фурқат кўчаси - Алишер Навоий кўчасидан Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
  • Фурқат кўчасининг Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасидан «Миллий» стадионининг асосий кириш қисми олдидаги майдончагача.

Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид