Ўзбекистон | 12:44 / 07.04.2023
7105
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ШҲТ аксилтеррор тузилмаси мажлиси бошланди

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашув делегациялар раҳбарларининг ШҲТ МАТТ боғига кўчат ўтқазиши билан бошланди. Маросим ташкилотга аъзо мамлакатларнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва муштарак интилишлари рамзини ифода этди.

Йиғилишга Қозоғистон раислик қилмоқда. Унинг ишида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлари ҳамда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирок этмоқда.

Учрашувда томонлар минтақавий хавфсизлик ҳолатини кўриб чиқиш, ШҲТ маконида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилишни ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражаси, халқаро террористик ташкилотларнинг замонавий хатар ва хавфсизликка таҳдидларига жавоб бериш бўйича қўшма чора-тадбирларни белгилаб олиш юзасидан фикр алмашишни режалаштирган. 

ШҲТ МАТТ кенгашининг аввалги йиғилиши 2022 йил 14 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон раислигида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид