Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2023 йил 8 апрель куни соат 9:00 ларда Lacetti, Nexia 3, Nexia 2 ва Captiva автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia 2 автомашинаси йўловчиси тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрелдаги қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига шаҳарларда транспорт воситаларининг рухсат этилган максимал тезлигига оид ўзгартиришлар киритилган.
Бу ўзгариш билан Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек, шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
19:18 / 21.11.2024
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат 19 кунга чекланади
17:26 / 21.11.2024