13:34 / 09.04.2023
15070

“Сардоба фожиасида ўғлимнинг ўзи ҳам оқиб кетиб, қутқарилган” – қаҳрамоннинг онаси

Тошкент вилоятида Миллий гвардия ходимлари учун “Конституция – ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Сардоба воқеаларида қаҳрамонлик кўрсатган Миллий гвардия ходими Санжар Ибрагимовнинг онаси Зарина Ибрагимова сўзга чиқиб, фарзанди қанчадан-қанча оилаларни қутқариб қолгани ҳақида гапириб берди.

Зарина Ибрагимованинг таъкидлашича, Сардобадаги қутқарув ишларида ўғли майор Санжар Ибрагимовнинг ўзи ҳам сувга оқиб кетиб, қутқарилган.

2020 йил май ойида Садоба фожиасида ўғлим отряд гуруҳи билан қатнашган. У қанчадан-қанча оилаларни, болажонларни қутқариб қолди. Бироқ ўзи ҳам оқиб кетиб, қутқарилди. Мен ўғлим билан жуда фахрланаман. Шундай ватанпарвар, инсонпарвар ва мард ўғлон тарбия қилганимдан ғурурланаман.

Ҳурматли курсантлар, сизлар ҳам ўғлим каби юртга ёниб-куйиб, хизмат қилиб, президент қўлидан давлат мукофотларини олинглар. Ота-оналарингиз сизлардан ғурурланиб юришсин”, — деди қаҳрамоннинг онаси.  

Зарина Ибрагимова конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмаслигини, шу сабабли референдумда оилавий иштирок этишини билдириб, жамоатчиликни ҳам фаолликка чақирди.

Top