Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Россия ўзаро ҳарбий асирлар алмашди
Украина ва Россия ўртасида янги ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди.
Фото: Telegram / Андрей Ермак
Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, 100 киши Россия асирлигидан Украинага қайтган.
«Булар ҳарбийлар, денгизчилар, чегарачилар, миллий гвардиячилар. Улар орасида Мариупол, «Азовстал», Ҳостомел ҳимоячилари ҳам бор. Баъзи одамлар оғир жароҳат олган, касалликларга чалинган», - деб ёзди у Telegram-каналида.
Ўз навбатида, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 106 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ватанига қайтганини маълум қилди.
Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, озод қилинган россиялик асирлар Россия Аэрокосмик кучлари ҳарбий-транспорт авиацияси самолётлари билан идоранинг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитация қилиш учун Москвага етказилади.
Мавзуга оид
12:03
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026
Туапседа Украина ҳужумидан кейин «нефт ёмғири» ёғди
09:41 / 22.04.2026