Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Навоий» Махсус иқтисодий зона дирекцияси» вакиллари ва Малайзиянинг учувчисиз бошқариладиган аппаратларни (дронлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир қатор етакчи компаниялари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Kun.uz
Мазкур тадбирлар чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида фойдаланиш учун дронлар ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Малайзия компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган дронлар тўғрисида маълумот тақдим этилди. Хориж томони қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган AGRI серияларидаги дастурий таъминот билан интеграциялашган пуркагич дронлари, Octocopter серияли курьер дронлари ва UGV-Unmanned Ground Vehicle каби дронларнинг техник кўрсаткичлари бўйича тақдимот ўтказди.
Ушбу мамлакатнинг Alphaswift, Meraque ва Aoniс компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.
Учрашувлар натижасида ҳамкорликда мамлакатда дронлар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асос ва имкониятларини ўрганиш, лойиҳалар техник параметрларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
15:58 / 12.01.2026
ГУР: Россия илк бор Украинага “Герань-5” ҳужумкор дронлари билан ҳужум қилди
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
11:34 / 10.01.2026