Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елена Зеленская TIME журналининг энг нуфузли 100 киши рўйхатига кирди
Украина биринчи хонимига ҳуқуқ ҳимоячиси Олександра Матвийчук ҳамроҳлик қилди.
Фото: president.gov.ua
Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская Американинг TIME журнали томонидан 2023 йилда сайёрамизнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилди. «Етакчилар» номинациясида Украина президенти Володимир Зеленскийнинг рафиқаси билан бирга Нобел мукофоти совриндори, ҳуқуқ ҳимоячиси Олександра Матвийчук ҳам бор.
TIME журналининг ушбу номинациясида АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шолц, Россияда ҳибсга олинган WSJ журналисти Эван Гершкович, Япония бош вазири Фумио Кисида ва бошқалар бор.
TIME журналининг энг нуфузли 100 киши рейтинги «Санъаткорлар», «Кумирлар», «Пионерлар», «Титанлар», «Инноваторлар» ва «Етакчилар» тоифаларидан иборат.
2022 йилда Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганида президент Володимир Зеленский йилнинг энг нуфузли шахсига айланди. Унинг номзоди учун TIME журналининг 3,3 миллиондан ортиқ ўқувчиси овоз берди, бу умумий ўқувчиларнинг 5 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид
09:49
FT: Россия сулҳни бузса, ғарб 72 соатда ҳарбий жавоб беришни кўзламоқда
09:34
Украина Россия зарбаларидан сўнг музокаралардаги позициясини қайта кўриб чиқади
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
21:38 / 03.02.2026