«Миллий ва ахлоқий қадриятларимиз акс этган қонун» — Шаҳноза Соатова
Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова 12 апрелдан кучга кирган хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун жамиятни ривожлантиришга хизмат қилишини айтди.

Бу қонунда ахлоқий қадриятлар акс этган
Бу қонун ахлоқимизга зид тушунчаларнинг ҳақиқатда зид эканлигини қонун даражасида белгилаб беряпти. Бунда қораланаётган нарсалар, яъни қизларнинг ортидан таъқиб қилиш, қўпол сўзлар айтиш, ожизларга нисбатан зўравонлик, болаларни уриш, жинсий зўравонлик, оиладаги зўравонлик, иқтисодий, руҳий босимлар — буларнинг ҳеч қайси бирини ўзбек менталитети қабул қилмайди. Халқимиз — доно халқ. Асрлар давомида меҳр-оқибат, болажонлик, эр-хотин муносабатларидаги меҳр-муҳаббат ҳақида гапириб келинади, ёшлигимиздан уқтирилади. Баъзилар оилавий муносабатларга ҳам давлат аралашадими, ўз хотинимни уролмайманми, деган гапларни айтишяпти. Нега ўз хотинини уриши керак, у ҳам шахс-ку. Ота, ака, ука, ўғил сифатида ўйлаб кўришлари керак. Зўравонлик авж олаётган жамиятга қандай ўз яқинларини қўйиб юборишади?
Жамиятни ривожлантириш, тозалаш, инсоний муносабатлар даражасига олиб чиқиш керак. Бу қонун эса айнан шунинг учун хизмат қилади. Кўчада зўравонлик бўлса, ҳуқуқ органларига мурожаат қилинади. Нега энди оилада шундай бўлса, мурожаат қилмаслик керак? Ахир у ерда одамлар бир-бирига ишонади, ожиз томонларини билади. Эртага бирга ҳаёт кечиради. Мана шундай шароитда қилинган зўравонликнинг ижтимоий оқибатлари оғир бўлади. Нимага биз буни зўравонлик деб ҳисобламаймиз? Оилада фарзандлар ўсади, улар эртага шу зўравонлик занжирини давом эттириши мумкин. Яъни энди тушуниш керакки, оиладаги зўравонлик бу — жиноят.
Иқтисодий, руҳий зўравонликлар жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин эди
Ўзимга мурожаат қилган кўп аёлларни кўраман: дорига, оддий йўлкирага пули бўлмайди. Йиллар давомида ота-онасини кўролмайди. Эмизикли аёл нонга пулим йўқ деган мурожаатларни ҳам кўрганман. Бугунги кунда, Ўзбекистонда нонга ҳам пули бўлмаслик — қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Иқтисодий зўравонлик бўлади бу. Бу нарса бошқа жиноятларни, нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради.
Руҳий зўравонлик. Сергели воқеасини оладиган бўлсак, шу ҳолатда руҳий зўравонлик бўлмаган, дея оламизми? Аёл уч фарзандини шундай қилишини она сифатида тасаввур қилолмайман. Шу ҳолатгача бориши учун руҳий зўравонлик бўлган деб ўйлайман. Бундай ҳолатларни биринчи марта кўриб турганимиз йўқ. Яъни руҳий зўравонлик аҳамиятини пасайтириб кўрсатиш керак эмас, бу жиддий ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган зўравонлик.
Бу жамиятга тарбия бўлади
Жинсий зўравонлик содир этган маҳбусларни муддатидан олдин озод қилиш йўқотиляпти. Буни қўллаб-қувватлайман ва олқишлайман. Бу жамиятга ҳам тарбия бўлади. Жазони кучайтириш ҳақида айтилади, лекин ўйлайманки, жазони кучайтиришдан ҳам кўра унинг муқаррарлиги таъсирлироқ. Жинсий жиноят қилдими, бир инсоннинг ҳаётини бутунлай ўзгартирди дегани. Нега энди бундай ҳолатда жазонинг бир қисми ўталиши керак? Буни кўрган бошқа зўравонлар ҳам яхши хулоса чиқармайди. Эртага бу ёмон оқибатларга олиб келади. Шунинг учун ҳам ахлоқий қадриятлар акс этган қонун деб биламан. Буни кафолат билан баланд овозда айта оламан.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39
-
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали бузиб ташланди
Жаҳон | 17:34
-
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди
Жаҳон | 16:51
Мавзуга оид

13:21 / 28.05.2025
Ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш имкони яратилди

14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

17:23 / 20.05.2025