Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади
Шу куни поездлар ҳаракати Дўстлик-2—6-бекат оралиғида ташкил этилади, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли 7-бекатида 19 апрел куни поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизмати хабар берди.
«Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II-босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда. Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I-босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, 19 апрел санасида Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, шу кунда поездлар ҳаракати Дўстлик—2-6-бекат оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Тошкент метрополитенининг 7-бекати бундан аввал ҳам, яъни 11 мартдан бошлаб 18 март кунига қадар саккиз кунга ёпилган эди.
Мавзуга оид
11:35
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026