Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Словакия: парламентлараро ҳамкорлик ривожлантирилади
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Словакия Республикаси Миллий кенгаши раиси Борис Коллар бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашди.
Учрашувда икки давлат муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Сенат раиси парламентлараро алоқалар изчил ривожланиши Ўзбекистон-Словакия муносабатларини кенгайтиришга, умуман олганда, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини, парламент аъзоларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш, қонунчилик, парламент назорати ва бошқа йўналишларда тажриба алмашиш зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, у Словакия парламенти билан алоқаларни барча даражаларда тизимли ва самарали йўлга қўйиш муҳимлигига эътибор қаратиб, ўзаро мулоқотнинг яна бир муҳим механизми - парламентлараро дўстлик гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзаро ҳамкорликни жонлантириш лозимлигини қайд этган.

Борис Коллар эса Ўзбекистон қисқа вақт ичида дунёга очилгани ҳамда жаҳон ҳамжамиятида ўз муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлаётганини билдирган. Бундан ташқари, у Словакия Ўзбекистон билан савдо, иқтисодий йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини маълум қилган.

Суҳбат давомида парламентларнинг тегишли қўмиталари ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, инновация, банк-молия, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро доимий алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Учрашув якунида томонлар парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасида парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, халқаро парламент ташкилотлари доирасида томонларнинг позицияларини ўзаро қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштиришга келишиб олишган.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026