Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг 4 та туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди
Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу сабабли 2023 йил 17 апрелдан 19 апрел соат 9:00 гача пойтахтнинг 4 та туманида ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.
Сергели туманида:
Жун, Нўғойқўрғон, Қубайтепа, Юқори Дархон, Қут Барака, Сўғдиёна, Қумариқ, Олтин водий, Учувчилар ва Бунёдобод маҳаллаларида;
Янгиҳаёт туманида:
Виқор, Ал-Фарғоний, Чорбоғ, Йўлдош, Янги Чоштепа, Чоштепа, Чортоқ, Иқбол, Файзли ва Тошкент маҳаллаларида;
Яккасарой туманида:
Бошлиқ, Қушбеги маҳаллаларида ва Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, А.Қаҳҳор кўчаларида;
Миробод тумани:
Темирйўлчилар, Заминобод, Биродарлик маҳаллаларида.
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026