Жаҳон | 14:40 / 17.04.2023
15632
4 дақиқада ўқилади

Уруш давридаги иккинчи Пасха ва ўққа тутилган черков. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 417-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина мудофаа вазири Олексий Резников испан нашрига берган интервюсида Украина қуролли кучларининг йўқотишлари «Туркиядаги зилзила қурбонлари сонидан камроқ экани» ҳақида айтди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат қурбонлари сони 50 минг кишидан ошиқ. Кейинроқ вазир бу солиштириш учун Украина ва Туркия халқидан узр сўради.
  • Ўз фермерларини ҳимоялаш учун Полша ортидан Венгрия ҳам Украина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортини тўхтатди. Еврокомиссия бу қарорни қоралаган.
  • Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак «пасха алмашуви» доирасида 130 киши Россия асирлигидан қайтарилгани ҳақида хабар берди.
  • Словянскда 14 апрел куни Россия ракета зарбаларидан вайрон бўлган кўп қаватли уйларда қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Зарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишини ташкил этди, 24 киши яраланган.

Кун кадри. Запорижжя областида Пасха байрами вақтида ўққа тутилган черков

Пасха кечаси россиялик ҳарбийлар Камишеваха посёлкасидаги черковни ўққа тутди. Украина нашрлари хабар беришича, черковдан «фақат кичик гумбаз ва икона қолган»; ўққа тутиш оқибатида жабрланганлар йўқ. 16 апрел тонгида Камишеваха аҳолиси черков ҳудудини тозалади.

Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA

Украинада Пасха байрами 

Харкив областидаги фронт чизиғи яқинида капеллан православларнинг Пасха байрами арафасида аскарларга фотиҳа бермоқда
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК Бирлашган кучлари қўмондони генерал-лейтенант Сергей Наев (чапда) ва украин ҳарбий хизматчилари Киевдаги мудофаа постларидан бирида пасха дастурхони атрофида
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК 80-алоҳида десант-штурм бригадаси жангчиси Бахмут атрофидаги фронт чизиғида пасха нонини бўлмоқда
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Черниҳив области Лукашовка қишлоғида вайрон бўлган Вознесенская черкови олдида Пасхани нишонлаётган диндорларга «муқаддас» сув сепилмоқда. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, 2022 йил март ойи охирига қадар давом этган Россия оккупацияси чоғида россиялик аскарлар ибодатхонадан ўқ-дори омбори сифатида фойдаланган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областининг Часив Яр шаҳрида яшовчи Людмила Пасха байрамини ёлғиз нишонламоқда. 2022 йилда Людмила байрамни фарзандлари билан кутиб олганди, аммо 2023 йилда Россия қўшини шаҳарни тобора кўпроқ ва кучлироқ ўққа тута бошлади, натижада болаларни эвакуация қилишга тўғри келган. Доимий отишмалар туфайли черковни очмасликка қарор қилишган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Бахмут учун жанг

Донецк областининг Бахмут шаҳри Украинадаги урушнинг қайноқ нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда.

Буюк Британия мудофаа вазирлигининг сўнгги хабарларига кўра, «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари ва Россия мунтазам армияси ҳарбийлари ўзаро ҳамкорликни яхшилаган ва шаҳар учун қайтадан юриш бошлаган. Шаҳарнинг ғарбий районлари ҳамон Украина ҚК назоратида қолмоқда. Британия разведкаси маълумотига кўра, ХҲК штурмчилари асосий юришни шаҳар маркази орқали амалга оширмоқда, РФ армиясининг ҳаво-десант қўшинлари эса амалиётнинг шимолий ва жанубий қанотларига масъул. Қуйида Бахмут учун жангнинг Украина томонида туриб олинган кадрлари.

Adam Tactic Group / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг 80-бригадаси жангчилари олдинги чизиқда дронлар ҳаракатини кузатмоқда
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари жангчилари олдинги чизиқда артиллериядан ўт очмоқда
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид