Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:32 / 18.04.2023
3848
2 дақиқада ўқилади
Лицейларга ҳужжат топшириш 1 июндан 30 июнгача давом этади – қарор лойиҳаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Kun.uz
Қарор билан тасдиқланиши назарда тутилган низомга кўра:
- академик лицейларга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 1 июндан 30 июнга қадар бепул амалга оширилади;
- абитуриент ўзи тўғрисида тақдим этилган маълумотларига 30 июндан сўнг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши тақиқланади.
Шунингдек:
- имтиҳонлар (дастлабки ёзма имтиҳон ва кириш тест синовлари) академик лицейда таълим олиб бориладиган тилда (ўзбек, рус, қорақалпоқ тили) ўтказилади;
- имтиҳон (дастлабки ёзма имтиҳон ва кириш тест синовлари) материаллари (топшириқлари) умумтаълим фанлари (5-9 синфлар) дастурлари асосида тузилади;
- дастлабки ёзма имтиҳон натижалари қониқарли ва ундан юқори баҳоланган абитуриентларга Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади;
- абитуриентларнинг дастлабки ёзма имтиҳонда тўпланган баллари танлов натижаларини эълон қилишда инобатга олинмайди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
13:23 / 26.11.2025
Долзарблигини йўқотган 800 га яқин ҳужжат бекор қилинади
13:44 / 09.09.2025
Идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддатига оид қатъий талаблар ўрнатилади
12:07 / 21.07.2025