13:34 / 18.04.2023
11472

Самарқанд вилоятида ўрмон хўжалиги ерини 25 минг долларга сотмоқчи бўлишди

Оқдарё туманида ўрмон хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар аванс сифатида 10 минг доллар олаётганида қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 3 гектар ерни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. Оқдарё туманидаги ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини фуқаро Р.Т.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Top