Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
#InsonQadriUchun: Корзинка 400дан зиёд товарлар нархини туширди
Нархлар пасайиши 10%дан 32%гача арзонлашувни ташкил этиб, импорт озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини қамраб олди.
2023 йилнинг 23 март санасида Ўзбекистондаги йирик супермаркетлар тармоғи – “Корзинка” ҳукуматнинг 36 тоифадаги товарларга божларни бекор қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда биринчилардан бўлиб товарлар нархининг пасайтирилиши ҳақида эълон қилди.
Чегирмаларнинг илк тўлқинида 231 товарлар нархи пасайтирилди. Корзинка вакилларининг хабар беришича, нархлар пасайтирилиши фақатгина фармон қонуний кучга кирганидан сўнг келтириладиган маҳсулотлар учунгина эмас. Божлари тўланиб, аввалроқ олиб келинган товарларнинг нархини ҳам компаниянинг ўз ташаббуси билан пасайтирилган.
“Ушбу имтиёзлар, биринчи навбатда, барча истеъмолчилар учун тақдим этилган ва биз бу янгилик бўйича саъй-ҳаракатларни аҳолига янада тезроқ етиб боришига ҳаракат қилдик. Шу тарзда биз, бождан холи тоифалардаги товарларнинг янги партияси келишини кутмасдан, акцияни #InsonQadriUchun дея номлаб, уларнинг нархини ҳам пасайтиришга қарор қилдик”, — “Корзинка” супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов бу ҳолатни шундай изоҳлайди.
Икки ҳафта ўтгач, пасайтирилган нархлар бўйича товарлар сони 200 позицияга ортди. Янги нархдаги барча маҳсулотлар билан компаниянинг расмий сайтидаги махсус каталогга ўтиб, танишиш мумкин.
“Бу ҳали биз тақдим этаётган чегирмаларнинг биринчи тўлқини холос. Турли таҳлил ва баҳолашларга кўра, нархлар пасайтирилиши божлардан озод қилинган, белгиланган тоифаларга мос келувчи 1000 дан ортиқ номдаги товарларни қамраб олади”, — дея таъкидлайди “Корзинка” супермаркетлар тармоғи тижорий директори Шерзод Маҳмудов.
Пасайтирилган нархдаги товарлар сони ошиб боришига қараб, каталогдаги ассортимент ҳам кенгайиб боради. Корзинка янгиликлари ва акцияларини эса компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ва расмий сайтида кузатиб бориш мумкин.




Телефон: (+998) 78−140−14−14.
Facebook: fb.com/korzinkauz
Instagram: @korzinkauz
Telegram: t.me/korzinka_uzb
Реклама
Мавзуга оид
09:59 / 08.06.2024
Таътил ва кабоблар мавсуми: Korzinka гўштга “лаҳм нархлар”ни эълон қилди
19:00 / 19.03.2024
Корзинка ва idea: маиший техникага сертификатлар ютиб олинг
09:58 / 15.03.2024
“Korzinka” Bureau Veritas сертификатлаш органидан бешта ISO сертификатини қўлга киритди
17:00 / 26.01.2024