Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги ҳарбий жиноятлар: Европа Иттифоқи адолатга эришмоқчи
Европарламентда украиналик болаларнинг Россия томонидан оммавий ўғирлаб кетилгани ва ХЖС томонидан Путинни ҳибсга олишга ордер берилгани оқибатлари ҳақида дебатлар бўлиб ўтди. Еврокомиссия ва ЕИ Кенгаши вакиллари кейинги қадамлар ҳақида гапирди.
16 мингдан 300 минггача бола Украинадан Россияга мажбуран олиб кетилган бўлиши мумкин. Бундай маълумотларни Европарламент депутатлари 19 апрель, чоршанба куни украиналик болаларни депортация қилиш ва шу муносабат билан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш тўғрисида Халқаро жиноий суд (ХЖС) чиқарган ордерни муҳокама қилиш чоғида тақдим этди.
Мажбурий депортация Европа қитъасида яна бир бор кузатилди, чунки СССРда содир этилган бундай жиноятлар ҳеч қачон қораланмаган ва айбдорлар халқаро жиноий жавобгарликка тортилмаган, деди оиласи совет репрессиясидан азият чеккан Литва депутати Раса Юкнявичене. «Бундан кейин «ҳеч қачон» деган сўзлар шунчаки сўз бўлмаслиги керак», деди Юкнявичене. У ҳарбий жиноятлар ва Украинага қарши босқинчилик учун барча жавобгарларни жазолашга чақирди.
Швециянинг Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазири Жессика Росвалл Европарламент депутатларига билдиришича, Украинага қарши босқинчилик жинояти учун масъул шахсларни жавобгарликка тортишнинг самарали халқаро механизми бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, бу айблов йўлидаги биринчи қадам ЕИ адлия бошқармаси кўмагида Украинага қарши босқинчилик жиноятини тергов қилиш бўйича халқаро марказни яратишдир. Бу марказ июнь ойи охиригача Ҳаагада очилади, деди ҳозирда Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилаётган Швеция вакили.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026