Жаҳон | 08:40 / 21.04.2023
9255
2 дақиқада ўқилади

Венгрия Украинадан маҳсулотлар олиб киришга тақиқни кенгайтирди

Будапешт Украинанинг 25 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, асал ва турли гўшт маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади.

Фото: lenta.ua

Венгрия Украинадан олиб кириш тақиқланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда 20 апрель, пайшанба куни Венгрия бош вазири девони раҳбари Гергели Гуляш маълум қилди. Асал ва турли гўшт маҳсулотлари ҳам тақиқланди, деб хабар бермоқда Reuters.

«Тақиқ жами 25 та маҳсулотни ўз ичига олади, улардан энг муҳимлари ғалла, кунгабоқар уруғлари, ун, сариёғ, асал ва баъзи гўшт маҳсулотларидир», - деди Гуляш.

Ҳукумат Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири Иштван Над шундай қадам қўйишга чақирганидан сўнг тақиқнинг кенгайтирилишини эълон қилди, дея эслатади агентлик. Над, шунингдек, MTI давлат агентлигига Венгрия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг транзитига рухсат беришини, бу юклар устидан қўшимча назоратни таъминлашини айтди.

Тақиқ жорий йилнинг 30 июнига қадар жорий қилинган. Будапешт, агар Европа Иттифоқи венгриялик фермерларни ҳимоя қилиш чораларини кўрмаса, уни узайтиришга тайёрлигини билдирди, деди Венгрия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги давлат котиби Шандор Фаркаш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид