Жаҳон | 11:37 / 22.04.2023
10402
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Россиянинг Ҳиндистонга қурол савдоси тўхтатилди

Ҳиндистон етказиб берган қуроллар учун пул тўлашга қодир эмас ва Россия Ҳиндистон қурол тизимлари учун эҳтиёт қисмлар ҳамда иккита С-400 зенит-ракета комплекслари батареяларини сотиб олиши керак бўлган кредитни тўхтатди. 

Фото: Sefa Karacan/AA/picture alliance

Икки давлат АҚШ санкцияларини бузмайдиган тўлов механизмини топа олмагани учун Россиянинг Ҳиндистонга ҳарбий маҳсулотлар етказиб бериши тахминан бир йил аввал тўхтатилган. Бу ҳақда 22 апрел, шанба куни Bloomberg Ҳиндистон расмийларига таяниб хабар берди

Гап Ҳиндистон томонидан етказиб берилган 2 миллиард доллардан ортиқ қурол-яроғ учун тўловлар ва Ҳиндистон қурол тизимлари учун эҳтиёт қисмлар ҳамда иккита С-400 зенит-ракета комплекслари батареяларини сотиб олиш керак бўлган Россия кредити ҳақида кетмоқда.

Ҳиндистон иккиламчи санкциялардан қўрқиб ҳисобни АҚШ долларида тўлай олмайди, шунингдек, очиқ бозорда адолатли курс бўйича уларни етарлича харид қила олмаслигидан ташвишланиб, Россия рублида битимни якунлашни истамайди, деди манбалар. Россия, ўз навбатида, валюта курсининг ўзгарувчанлиги сабабли ҳинд рупиясини қабул қилишдан бош тортмоқда. Ҳиндистон ҳукумати Москвага қурол сотишдан тушган рупиядан Ҳиндистон қарзи ва капитал бозорларига сармоя киритиш учун фойдаланишни таклиф қилди, дея қўшимча қилди улар, бироқ Москва бу ғоядан мамнун эмас. 

Эҳтимолий ечимлардан бири евро ва дирҳамдан фойдаланиш бўлиши мумкин, бу валюталар Россия нефтини арзонлаштирилган нархларда Ҳиндистон импорти учун тўлашга ишлатилади, деди Ҳиндистон ҳукумати юқори мартабали амалдори. Бироқ, ушбу валюталардан қурол-яроғ учун тўлашда фойдаланиш АҚШ эътиборини кўпроқ тортиши, шунингдек, Ҳиндистон учун ноқулай валюта курси туфайли харажатларни ошириши мумкин. 

Мавзуга оид