Жамият | 13:09 / 22.04.2023
25707
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда Gentra ва Mercedes-Benz тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ушбу хабарни ўрганиб чиқди.

Фото: ИИВ

Маълум бўлишича, 22 апрель куни соат 08:00 ларда берилган дастлабки хабарга кўра, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.Т Gentra русумли автомашинани шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган бўлган.

Шу вақтда, 1972 йилда туғилган Б.Х бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Mercedes-Benz автомашинасида бўлган 2 нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Ҳайдовчилар А.Т ва Б.Х. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид