Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша «Европадаги энг кучли армияни» тузмоқчи
Полша Мудофаа вазирлиги раҳбари сайлов кампанияси доирасида яқин икки йил ичида Европадаги энг қудратли қуруқликдаги армияни яратишга ваъда берди.
Полша яқин икки йил ичида кучли армия яратиш ниятида - бу ҳақда якшанба, 23 апрель куни, Полшанинг PAP агентлигига кўра, бир вақтнинг ўзида бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб турган мудофаа вазири Мариуш Блашчак маълум қилди. Ваъда сайлов кампанияси доирасида берилган - Полшада парламент сайловлари кузда бўлиб ўтади.
Блашчакка кўра, ҳукмрон миллий-консерватив «Қонун ва адолат» партияси ғалаба қозонса, «икки йилдан сўнг Полша армияси Европадаги энг кучли қуруқликдаги армияга айланади».
Варшавадаги консерваторлар бошчилигидаги ҳукумат Украинанинг энг кучли сиёсий ва ҳарбий тарафдорларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Полша нафақат Россия Федерацияси томонидан ҳужумга учраган қўшни давлатни танклар, МиГ-29 қирувчи самолётлари ва бошқа турдаги қуроллар билан таъминлайди, балки ўз армиясини фаол равишда қуроллантиради.
Мавзуга оид
10:26 / 17.07.2026
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
09:49 / 17.07.2026
Полшада украиналик йигит Россия разведкасига ёрдам беришда айбланди
10:40 / 13.07.2026
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
09:00 / 13.07.2026