Ўзбекистон | 13:35 / 26.04.2023
5282
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мудофаа вазири Италия мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов республикага ташриф буюрган Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидони қабул қилди.

Фото: mudofaa.uz

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, расмий қабул маросими аввалида нуфузли меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг бўлиб ўтган учрашувда хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида штаб музокараларини ўтказиш анъанага айлангани эътироф этилди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон ва Италиянинг ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари юқори баҳоланди.

Мавзуга оид