Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БАА энергетика ва инфратузилма вазирини қабул қилди
Тошкент форуми доирасидаги навбатдаги учрашув Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси билан ўтказилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруийни қабул қилди.

Ўзбекистон-БАА кўп қиррали ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар аввалида вазир ал-Мазруий давлат раҳбарига президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва вице-президент, бош вазир, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломини етказди.

Икки томонлама муносабатлар ривожининг бугунги юқори суръати қайд этилди. Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар ошди, 50 та янги корхона ташкил этилди, инвестиция лойиҳалари портфели 3 миллиард доллардан ортди. Қўшма инвестиция компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни аниқ мазмун билан бойитиш мақсадида Ўзбекистон етакчиси “яшил” иқтисодиёт, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва бошқа устувор йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026