Жаҳон | 10:49 / 28.04.2023
6724
1 дақиқада ўқилади

Украина Россиянинг 23 та ракетасидан 21 тасини уриб туширди

Украина Қуролли кучлари 23 та қанотли ракетадан 21 тасини ва иккита дронни йўқ қилди. Бу ҳақда "Лига.Новости" агентлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, 28 апрел куни эрталаб соат 4 да Россия Каспий денгизи ҳудудидан Ту-95 стратегик авиация самолётларидан Украинага ҳужум қилди. 23 та Х-101/Х-555 қанотли ракеталари учирилди.

Мамлакатнинг марказий, шарқий ва жанубий вилоятларида Украина Қуролли кучларининг зенит-ракета кучлари бўлинмалари 21 та ракета ва иккита тезкор-тактик учувчисиз учоқни йўқ қилди.

Киев осмонида 11 қанотли ракета ва иккита дрон уриб туширилди. Шу билан бирга, Днипрода, шунингдек, Уманда ракета портлашлари қайд этилган, бир аёл ва бир бола ҳалок бўлди. У ерда ракета тўққиз қаватли турар жой биносига келиб урилган. 

Ушбу ракета зарбаси қурбонлари сони аниқланмоқда, оқибатларини бартараф этиш давом этмоқда, деб ёзади "Лига.Новости".

Мавзуга оид