Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ таркибида спорт курашлари бўйича мактаб фаолияти ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар вазирлиги спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 20 январдаги қарорига асосан Миллий гвардия Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби Ички ишлар вазирлиги таркибига берилган ва спорт мактаби Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, «Динамо» стадионида жойлаштирилган.
Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ходимларининг чекланган умумий сони 115 нафар (шу жумладан 60 нафар спортчи штати)дан иборат бўлиб, унинг таркибий тузилмаси Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
Спорт мактабида ўқувчи-спортчиларнинг контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат этиб белгиланади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади.
Спортчи лавозимига спорт мактаби ўқувчи-спортчиларининг контингенти орасидан қабул қилинади. Спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда йил давомида амалга ошириб борилади. Спорт мактабида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади.
Спорт мактаби ўқувчи-спортчиларни тўрт маҳал овқатланишини таъминлаш учун Ички ишлар вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Республика кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасини белгиланган тартибда ижара олган ижарага олувчи билан тўғридан тўғри шартнома тузади. Спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини тўрт маҳал овқатланишини таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда, лекин Ички ишлар вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Республика кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026