Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат департаменти Лочин йўлагини транспорт учун очишга чақирди
Лочин йўлагида Боку назорат-ўтказиш пунктининг ташкил этилиши тинчлик жараёнига ишончни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказади, деди АҚШ Давлат котиби Блинкен Озарбойжон президенти Алиев билан суҳбатда.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, у Боку ва Ереван ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигига ишонч билдирди, дея хабар бермоқда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати 30 апрел, якшанба куни.
Шу билан бирга, Блинкен “Озарбойжон томонидан Лочин коридорида назорат-ўтказиш пункти ташкил этилиши тинчлик жараёнига ишончни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказади” деб таъкидлаб, бу йўлни тижорат ва хусусий транспорт воситалари учун имкон қадар тезроқ очишга чақирди, дейилади ҳужжатда.
29 апрел куни АҚШ Давлат котиби Арманистон бош вазири Никол Пашинянга телефон қилди. Суҳбат чоғида Блинкен Вашингтон Боку ва Ереван ўртасидаги тўғридан тўғри мулоқотни Жанубий Кавказда доимий сулҳ ўрнатишнинг ягона йўли деб билишини таъкидлади, деб хабар қилди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.
Лочин йўлаги Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғлайдиган ягона йўлдир. 23 апрел куни Боку Хакари кўпригида назорат-ўтказиш пункти ўрнатди ва буни “инсон кучи, қурол-яроғ ва миналарни ноқонуний ташишнинг олдини олиш” зарурати билан асослади.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026