Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия президенти: Украинага ўқ-дорилар етарли даражада етказиб берилмаяпти
Чехия бошқа иттифоқчилар билан ҳамкорликда Украинага ўқ-дори етказиб беришни кўпайтириш йўлларини қидиради, деди президент Петр Павел Киевдан Прагага қайтгач.
Унинг сўзларига кўра, Украина қарши ҳужумга ўтишида зарур бўлган снарядларнинг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда, дея хабар берди České Noviny. Украинага керак бўлган ўқ-дориларнинг бир қисми анъанавий равишда совет техникасини сотиб олган мамлакатларда сақланади, дея қўшимча қилди у.
“Ўқ-дориларнинг жиддий танқислиги нафақат Украинанинг самарали мудофаа қобилиятини, балки унинг муваффақиятли қарши ҳужумни ўтказиш қобилиятини ҳам маълум даражада чеклайди”, — дея Павелнинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Чехия президенти, шунингдек, иттифоқчилар Украинани самарали қуроллар, жумладан, замонавий танклар, лекин минимал миқдорда ўқ-дорилар билан таъминлаётганини таъкидлади.
Украина ҳарбийлари, унинг сўзларига кўра, техникани бир неча кунгина жойлаштириши мумкин, кейин эса уни орқага қайтариб олишлари керак. "Аслида, бу омбор захирасига айланяпти. Бундан маъно йўқ", - дея хулоса қилди Павел.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026