Спорт | 12:53 / 01.05.2023
28208
20 дақиқада ўқилади

Ҳоланднинг 50 голи ва Ливерпулда триллер. Кун ўйинлари

Европа футболида якшанба оқшомида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Фото: Premier League

Англия: тен Ҳаг Эмерининг сирини фош қилди ва «Энфилд»даги ақлсизлик

АПЛ. 34-тур
Фулҳэм — Манчестер Сити 1:2
Голлар:
Винисиус (15) — Ҳоланд (3, пеналти), Альарес (36). 
Фулҳэм – Лено, Тете, Рим (Диоп, 22), Адарабиойо, Робинсон, Рид (Лукич, 76), Уилсон (Соломон, 76), Перейра (Кэрни, 58), Палиня, Декордова-Рид (Жеймс, 77), Винисиус.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Диаш, Аканжи, Стоунз, Гундўған, Грилиш, Родри, Маҳрез (Фоден, 83), Ҳоланд, Алварес (Силва, 83).
Огоҳлантиришлар: Тете (70), Грилиш (70), Эдерсон (90+6), Уокер (90+8).

«Фулҳэм»ни сафарда мағлуб этган «Манчестер Сити» ўзидан кутилган ишни бажарди. «Шаҳарликлар» ҳозирда жуда яхши формада ва амалда соврини қўшқўллаб топширга «Арсенал» каби хатоларга йўл қўймоқчи эмас. Натижа қайсидир маънода зерикарли бўлиб кўриниши мумкин, лекин ўйин стартидаёқ пеналтидан гол урган Ҳоланд билан навбатдаги тарихий воқеа рўй берди.

Норвегиялик футболчи барча турнирлар доирасида урган голлари сонини 50 тага етказди ва унга бунинг учун 44 ўйин етарли бўлган. Бунақаси Англия футболида 92 йилдан буён кузатилмаётганди. 1930/31 йиллар мавсумида «Астон Вилла» ҳужумчиси Том Уоринг шунча гол урган. Бундан ташқари, Ҳоланд бир мавсумдаги аниқ зарбалар бўйича АПЛ рекордини такрорлади. Қолган турларда у битта гол уриш орқали ҳам 34 тадан голга эга бўлган Энди Коул ва Алан Ширерга тегишли бўлган рекордни қулатиши мумкин.

Манчестер Юнайтед — Астон Вилла 1:0
Гол:
Фернандеш (39). 
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Далот, Шоу, Линделёф, Маласия, Фернандеш, Эриксен (Фред, 76), Забитцер, Каземиро, Рэшфорд (Марсиял, 86), Санчо (Антони, 76).
Астон Вилла – Мартинес, Янг (Чемберс, 64), Мингз, Конса, Морено (Динь, 75), Макгинн, Дендонкер (Траоре, 64), Буэндиа (Дуран, 76), Луис, Рэмзи, Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Фред (87), Маласия (90+5).

«МЮ» аъло формада бўлган ва феврал ойидан буён ютқазмаган «Астон Вилла»га қарши жонли ўйин намойиш этди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаги асосий дуэл Рэшфорд ва Эмилиано Мартинеснинг қарама-қаршилиги бўлди. Аргентиналик дарвозабон қатор вазиятларда жамоасини қутқарди, аммо у «қизил иблислар» мерганининг навбатдаги хавфли зарбасини қайтарганида тўпга биринчи бўлиб Бруну Фернандеш етиб келди. Португалиялик футболчи Европа лигаларидаги 100-голини ўзи учун севимли бўлган рақиб дарвозасига киритди - бу унинг бирмингҳемликларга урган еттинчи голи эди.

Статистика нуқтайи назаридан Унаи Эмерида ғалаба учун имконият йўқ эди. «Олд Траффорд» магияси шундайки, АПЛга асос солинганидан буён мезбонлар танаффусгача устунликни қўлга киритган ўйинларида ҳеч қачон ютқазмаган (+289=23). Мезбонлар бу ўйинда нафақат меҳмонларнинг ўн ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди, балки мураббий алмашганидан буён жамоа 23-ўйинга келиб илк бор ўйинни голсиз тарк этишга мажбур бўлди. Бунга иккинчи бўлимда Линделёф тўсқинлик қилди, у дарвоза чизиғи устида туриб боши билан тўпни қайтариб юборди.

Ньюкасл — Саутҳэмптон 3:1
Голлар:
Уилсон (55, 81), Уолкотт (79, автогол) — Армстронг (41). 
Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Гимараэс, Уиллок (Андерсон, 90+2), Мерфи (Алмирон, 69), Жоэлинтон, Гордон (Уилсон, 46), Исак (Ритчи, 90+2).
Саутҳэмптон – Маккарти, Войнович (Мэйтленд-Найлз, 70), Беднарек, Белла-Кочап, Уокер-Питерс, Женепо (Уолкотт, 64), Армстронг (Эльюнусси, 71), Уорд-Проуз, Лавиа, Алкарас (Адамс, 77), Сулемана (Армстронг, 70).
Огоҳлантиришлар: Беднарек (4), Уокер-Питерс (56), Армстронг (71), Лавиа (72), Жоэлинтон (79).

«Ньюкасл» ўйинида турнинг асосий сенсацияси рўй бериши мумкин эди, жамоа турнир жадвалининг сўнгги поғонасида жойлашган «Саутҳемптон»га қарши ўйиннинг биринчи бўлими охирида гол ўтказиб юборди. Лекин Эдди Ҳауда бундай вазиятлар учун ютуқли рецепт мавжуд. Бунинг учун Уилсонни майдонга чиқариш етарли ва мураббий танаффусдан кейин шундай ҳам қилди. Бу форвард — апрелнинг энг ёрқин ўйинчиси ва унинг дубли (яна бир голи VAR аралашувидан кейин офсайд туфайли бекор қилинди) ва Уолкоттнинг автоголи «қарғалар»га учинчи ўринни сақлаб қолишга имкон берди. Уилсон якунланган ойда саккиз гол уришга улгурди. Бу узоқ йиллар Ширер эгалик қилган клуб рекордининг янгиланиши бўлди, у апрел ойида Ҳоланддан иккита кўп гол урган. Қолаверса, Эрлинг ҳамиша стартда, Уилсон эса бу ойда фақат икки ўйинни илк дақиқалардан бошлаган.

Ливерпул — Тоттенҳэм 4:3
Голлар:
Жонс (3), Диас (5), Салоҳ (15, пеналти), Жота (90+4) — Кейн (39), Сон (77), Ришарлисон (90+3).
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Фабиньо, Жонс (Милнер, 86), Эллиотт (Ҳендерсон, 63), Салоҳ, Диас (Жота, 63), Гакпо (Нуньес, 73).
Тоттенҳэм – Форстер, Порро (Моура, 90), Дайер, Дэвис, Ромеро, Перишич (Данжума, 90), Ҳёйберг, Кулусевски (Сарр, 66), Скипп (Ришарлисон, 84), Сон, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сон (52), Конате (70), Жота (81), Милнер (90), Ришарлисон (90).

«Тоттенҳэм» «МЮ» билан ўйинда икки тўп фарқини йўққа чиқариб (2:2), яна олдинги ҳолатига қайтаётгандек кўринганди. Аммо бир неча кун ўтиб «шпорлар» худди «Суғур куни» филмидаги ҳолатга тушиб қолди. Фақат деталлар турлича. «Ньюкасл» лондонликлар дарвозасини 9-дақиқага келибоқ уч бор ишғол этиб бўлишганди. «Ливерпул» учун 15 дақиқа талаб этилди. Узоқ вақт даволанган ва 9 октябрдан буён стартда майдонга тушмаган Диасни қайтариш учун идеал вариант.

Салоҳ 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этганидан сўнг барча бир саволни бера бошлади: Юрген Клопп жамоаси «Ньюкасл»нинг натижасини (6:1) такрорлай оладими? Кейннинг голи ҳам бу фикрни ўзгартира олмасди, аммо «Тоттенҳэм» «МЮ»га қарши ўйинда бўлгани каби танаффусдан кейин буткул бошқача бўлиб қайтди. Ўйин охирларига бориб Сон Ҳёнг Мин орадаги фарқни минимумгача қисқартирди, кейин эса ақл бовар қилмас воқеалар рўй берди. Антонио Конте даврида захира ўриндиғига михланган Ришарлисон ниҳоят чемпионатнинг жорий мавсумидаги илк голини урди.

Парадокс: бу турнирда ушбу бразилиялик голни нишонлаш учун футболкасини ечганида олган сариқ карточкалари сони ҳисобланган голлари сонидан кўп (2 га қарши 1). Унинг голидан кейин «Энфилд» шокка тушиб қолди. Аммо «Ливерпул» футболчилари мавсумни қандай ўтказаётган бўлмасин ғалаба учун куч топа олишди. Рақибнинг учинчи голидан 99 сония ўтиб барчаси яна 180 даражага ўзгарди. Лекин барчаси силлиқ кечмади.

Диога Жотага гол урган вазиятида саволлар йўқ, лекин меҳмонлар фикрича, португалиялик ҳужумчи бир неча дақиқа олдин майдондан четлатилиши керак эди. Нима бўлганда ҳам бу энди аҳамиятга эга эмас. Клопп яна бир бор гол сезиш қобилиятини намойиш этиб, захирадан туширган футболчилари 90-дақиқадан кейин ғалаба голини уриши бўйича Жозе Моуриньо билан тенглашиб олди (6 тадан). Турнир жадвалида эса «Ливерпул» таслим этилган рақибидан бешинчи ўринни тортиб олди.

Италия: «Интер» тўртликка қайтди, «Ювентус»да пасайиш

Интер — Лацио 3:1
Голлар:
Мартинес (78, 90), Гозенс (83) — Андерсон (30).
Интер – Онана, Дармиан, ДАмброзио (Думфрис, 46), Ачерби, Бастони (Гозенс, 71; де Врей, 86), Димарко, Мхитарян (Чалхонўғли, 61), Брозович, Барелла, Корреа (Мартинес, 61), Лукаку.
Лацио – Проведел, Марушич (Пеллегрини, 86), Романйоли, Казале, Ҳюсай (Ладзари, 86), Луис Алберто, Каталди (Весино, 51), Милинкович-Савич, Фелипе Андерсон, Дзакканйи, Иммобиле (Педро, 68).
Огоҳлантиришлар: Дзакканйи (20), ДАмброзио (35), Бастони (62), Марушич (81), Альберто (83), Романйоли (90+9).

«Интер» нафақат ўз мухлисларини, шу билан бир вақтда бутун Неаполни ҳам хушнуд этиши мумкин эди. Агар «нерадзуррилар» муваффақиятсизликка учраса, Италия жанубидаги байрам яна ортга суриларди ва 77-дақиқача бундай сценарий муқаррардек кўринаётганди. Аммо ўйин охирида миланликлар ўйинда бурилиш ясади, бунда Симоне Индзаги томонидан амалга оширилган алмаштиришлар асосий ролни бажарди.

Корреа ўрнига туширилган Лаутаро Мартинес дублини нишонлади. Аргентиналик футболчи қора-кўкларнинг сўнгги 55 йилликдаги қаторасига уч мавсумда камида 15 тадан гол урган учинчи футболчисига (Кристин Вьери ва Мауро Икардидан кейин) айланди.

Захирадан тушган Гозенс ҳам аъло ўйин намойиш этди. Германиялик футболчи Лукаку билан биргаликда биринчи жавоб голи урилган ҳужумда муҳим ишни бажарди, кейин эса қийин вазиятдан иккинчи голни урди. Шу билан бирга, хавфли сакраши туфайли жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг қурбонлиги натижа келтирди: «Интер» шанба кунги триллер ижрочилари «Милан» ва «Рома»ни ортда қолдириб, тўртинчи ўринга кўтарилди.

Наполи — Салернитана 1:1
Голлар:
Оливера (62) — Диа (84).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Ким Мин Чжэ, Оливера (Жезус, 82), Лоботка (Симеоне, 89), Зелиньски (Распадори, 60), Замбо-Ангисса (Ндомбеле, 90), Лосано (Элмаз, 60), Кварацхелия, Осимҳен.
Салернитана – Очоа, Маццокки (Самбия, 68), Дьомбер, Данилюк (Ловато, 86), Пирола, Брадарич (Бохинен, 68), Кандрева (Бутҳейм, 46), Вильена (Пентек, 68), Кастанос, Кулибали, Диа.
Огоҳлантиришлар: Зелиньски (55), Оливера (71), Данилюк (73), Пирола (75).

Неаполдаги чемпионлик байрами эса камтаргина «Салернитана» туфайли сенсацион тарзда бекор қилинди. Одатдаги каби, масъулият юқорилиги «Наполи»га халақит берди. Мезбонлар биринчи бўлимда рақиб дарвозасига йўл топа олишмади, аммо иккинчи бўлим бошида Оливера Распадорининг бурчакдан узатган тўпни дарвоза тўрига йўллаганида, жанубликлар елкасидаги ортиқча юкдан халос бўлгандек кўринганди. Ижтимоий тармоқлар скудетто учун ортга саноқ бошлангани ҳақида янгиликлар билан тўлди. Байрамни кутиш жараёнида неаполитанликлар нафақат А сериянинг энг яхши жамоаси экани, балки топ-5 лигаларда бош билан урилган голлар сони бўйича ҳам (17) етакчи бўлганини қайд этишди. Аммо Диа ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштириб қўйди. Қолаверса, ушбу форвард қанотдан жарима майдонига ёриб киришдан олдин рақибнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси Осимҳеннинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди. Энди кейинги турни кутишга тўғри келади, 4 май куни «Наполи» «Удинезе» майдонига сафар қилади.

Болонья — Ювентус 1:1
Голлар:
Орсолини (10, пенальти) — Милик (61). 
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Милик (31). 
Болонья – Скорупски, Пош (Де Сильвестри, 87), Сумаоро, Лукуми, Кирьякопулос (Камбьязо, 67), Моро (Медел, 81), Схаутен, Домингес (Зиркзее, 67), Фергюсон (Эбишер, 81), Орсолини, Барроу.
Ювентус – Шченсни, Данило, Гатти, Сандро, Рабьо, Локателли (Паредес, 83), Фажоли (Соуле, 58), Куадрадо, Костич (Айлинг, 58), Кьеза (Миретти, 70), Милик (Влаҳович, 83).
Огоҳлантиришлар: Пош (2), Кирьякопулос (42), Рабьо (55), Паредес (88).

Парадокс: санкцияларга дучор бўлган «Ювентус» том маънода қўшимча мотивацияга эга бўлган ва ажойиб ғалабали серияни амалга оширганди. Клубга 17 очкосини қайтаришганида эса, «бьянконерилар»га қўшимча масъулият юклангандек бўлди. Жамоага олдин осонроқ бўлган бўлиши мумкин, чунки ҳеч қандай босим йўқ эди, ўтган йиллардаги хато учун берилган жазо эса футболчиларни ғазаб отига миндирганди. Нима бўлмасин, Болоньяга «Кекса синьора» уч мағлубиятдан иборат серия билан ташриф буюрди ва «Интер», «Милан» ҳамда «Рома» клубларини ўзига яқинлаштириб қўйди.

Якшанба куни эса туринликлар ўйин бошидаёқ пенальтидан гол ўтказиб юборишди ва унга жавоб фақат иккинчи бўлимда қайтарилди, биринчи бўлимда пеналтидан гол ура олмаган Милик айбини ювди. Лекин шундан кейин дарвозаларга бошқа гол урилмади. Бир томондан, «Юве»нинг омади келмади, Соуле бўш бурчакка тўпни йўналтира олмади.

Ўз навбатида рақиб сафида Пош ва Фергюсон ҳам юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмади. Шундай экан, дуранг — мантиқий натижа бўлди. Массимилиано Аллегри жамоаси бундан ортиғига ўйнамади. Агар судлардаги ғалабадан кейин «Ювентус» ўзи Чемпионлар лигаси йўлланмасини бой бериб қўядиган бўлса, бу жамоа учун ҳақиқий омадсизлик бўлади.

Испания: Симеоне учун диққатвозлик

Валядолид — Атлетико 2:5
Голлар:
Ларин (42, пеналти), Эскудеро (74) — Молина (20), Хименес (24), Мората (38), Фернандес (86, автогол), Депай (90+3).
Валядолид – Масип, Перес, Хоакин Фернандес, Ал-Ямиқ, Онгла (Плано, 88), Фреснеда (Эскудеро, 60), Агуадо, Мончу, Кике Перес (Санчес, 60), Плата (Леон, 73), Ларин.
Атлетико – Грбич, Молина, Хименес, Эрмосо, Витцел, Карраско (Депай, 79), Коке (Саул, 79), Де Паул, Лемар (Кондогбиа, 68), Гризманн, Мората (Корреа, 64).
Огоҳлантиришлар: Мончу (9), Эрмосо (40), Кике Перес (44).

«Атлетико» биринчи бўлимда ла лиганинг сўнгги ойлардаги энг ёрқин жамоаси мақомини тасдиқлади. «Матрасчилар» кучли ўйин намойиш этишди ва «Валядолид» ҳимоясини ҳис қилишмади. Натижада Мората танаффусгача топ-5 лигаларда ЖЧ-2022 дан кейинги даврдаги энг сермаҳсул испанияликка айланиб олди (9 гол), унга ассистентлик қилган Гризманн эса голли узатмалари сонини 12 тага етказди. Охирги бор бундай муддатда бундай самарадорлик Месси томонидан қайд этилганди.

Шунга кўра, иккинчи бўлимда меҳмонлар дарвозасига белгиланган пеналти шунчаки бир тушунмовчиликдек кўринганди. Аммо бу эпизод ўйинда бурилиш ясади ва лигада қолиш учун курашаётган мезбонлар ўйини жонланиб кетди. Улар аввалига ҳисобни қисқартиришди, яна бир гол офсайд туфайли ҳисобга олинмади, Серхио Леоннинг зарбаси эса устун ва тўсин бирлашган нуқтага борди. Қўшимчасига тўп «Атлетико» футболчисининг қўлига тегиши билан боғлиқ баҳсли вазият юзага келди. Лекин VAR ҳакамлари бу вазиятда тўп футболчининг қўлини топган деб топишди ва иш пенальтигача бормади. Шундай экан, Диего Симеоне фақат ўйин охиридаги голдан кейин енгил тин олди. Унинг жамоаси — баҳорда очко жамғариш бўйича энг яхшиси (25) ва «Реал»га жуда яқин бормоқда.

Германия: интриги яна йўқми?

Бавария — Ҳерта 2:0
Голлар:
Гнабри (69), Коман (79).
Бавария – Зоммер, Мазрауи (Станишич, 74), Павар, де Лигт, Канселу, Горетцка (Сане, 46), Киммих, Мане (Мюллер, 61), Коман (Тель, 81), Мусиала (Гравенберх, 61), Гнабри.
Ҳерта – Кристенсен, Кенни, Уремович, Рохель, Платтенҳардт, Миттельштедт (Маза, 65), Боэтиюс (Штанге, 83), Тузар, Нганкам (Эжуке, 55), Лукебакио (Шерҳант, 83), Нидерлеҳнер (Канга, 55).
Огоҳлантиришлар: Горетцка (25), Канселу (67).

Немислардаги азалий мавзу — барча «Бавария»нинг гегемонлигидан безгани ҳақида. Бунда Дортмунд, Лейпциг ва бошқа шаҳарлардаги энг яхши футболчиларни сотиб олиб, рақиблари таркибини кучсизлантириш билан шуғулланиб келадиган мюнхенликларнинг ўзини ҳам айблашади. Бу, шубҳасиз, муаммо, аммо ҳеч ким гегемондаги инқирозли вазиятдан фойдалана олмаслиги барибир нормал ҳолат эмас. Бошқа жамоаларда руҳият билан боғлиқ муаммолар борлиги ва чемпионлик менталитети йўқлиги кўриниб олмоқда.

Гап ўз ўзидан Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳақида кетмоқда, финишга қадар беш тур қолганида бу жамоа биринчи ўринга чиқиб олганди, аммо янги мақомга кўтарилганидан кейинги илк ўйиндаёқ бундеслигани тарк этишга даъвогар бўлиб турган «Боҳум» билан ўйинда муваффақиятсизликка учралди (1:1). «Асаларилар» бу мавсумда зерикарли ўйин кўрсатаётган ва ички можаролар гирдобида қолган, раҳбарият тушунарсиз тарзда мавсум ўртасида Юлиан Нагелсманни истеъфога чиқариб юборган «Бавария»га том маънода совринни топшириб юбормоқда. Томас Тухел эса ҳозирча ўз ўйинини қура олгани йўқ.

Натижада ҳатто яқинда Сандро Шварцни ишдан бўшатган «Ҳерта»га қарши ўйинда ҳам жамоа мухлислари ҳаяжон ичида ўтиришига тўғри келди. Берлинликлар дарвозабони Кристенсенни ажойиб ўйини учун мақташ мумкин, аммо «Бавария» футболчиларига гол уришга асабийлик ҳам халақит берди. Мане бир метр масофадан туриб тўпни дарвоза тўрига жойлай олмаганини яна қандай изоҳлаш мумкин? Натижада фақат Киммиҳнинг паслари чемпионни яна шоҳсупага қайтара олди. Улардан биринчиси айниқса диққатга сазовор. Гнабрининг якунловчи зарбаси ҳам.

Франция: Парижда яна фиаско

ПСЖ — Лорьян 1:3
Голлар: Мбаппе (29) — Ле Фе (15), Йонгва (39), Дьенг (88).

ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос, Бернат (Мендеш, 56), Солер (Фабиан Руис, 46), Витинья (Экитик, 65), Данилу Перейра (Заир-Эмери, 79), Верратти, Месси, Мбаппе.
Лорьян – Мвого, Калулу (Катлин, 65), Ле Гофф, Тальби, Меите, Йонгва, Абержель, Инносент (Кари, 59), Февр, Ле Фе (Понко, 90), Коне (Дьенг, 64).
Огоҳлантиришлар: Ҳакими (5), Инносент (32), Маркиньос (51), Ле Фе (53), Верратти (73), Дьенг (77).
Четлатиш: Ҳакими (20).

Мавсумнинг биринчи мавсумида шов-шув кўтарган «Лорян» ҳозирга келиб яна ўртамиёна даражага қайтган. Шу туфайли жамоанинг «Парк де Пренс»даги биринчи голи тасодиф сифатида қабул қилинди. Лекин шундан кейин Ҳакими икки бор сариқ карточка олиб, «ПСЖ»ни қийин ҳолатда қолдирди. Мбаппенинг дарвозабоннинг совғасидан фойдаланиб, ҳисобни тезлаштириши амалда воқеалар ривожига таъсир кўрсата олмади.

«Лорьян» бўлим охирига бориб яна ҳисобда олдинга чиқиб олди, шундан кейин парижликлар меҳмон ҳимоячиларининг деворини бузиб ўтишга бесамар уринди. Ҳимоячилардан ўтилганда эса дарвозабон Мвого уларнинг йўлини тўсиб чиқди. Ўйин охирида парижликлар яна рақиб ҳужумларини ўтказиб юборишди.

Голлардан биринчиси ҳисобга олинмаган бўлса-да, бир неча дақиқа ўтиб яна дарвоза тўри ишғол этилди. Шундай қилиб, «ПСЖ» сўнгги 11 йил ичида илк бор ўз уйида учта гол ўтказган ҳолда мағлуб бўлди. Шундай ёмон натижа ҳам жамоага совринни ўзиники қилишга халақит бермайди, аммо якшанба кунги ва бошқа муваффақиятсизликлар тарихга киради. Кўриниб турибдики, ёзда Кристоф Гальте жамоасини — ёки бошқа мураббий бошқарувидаги жамоани — қайта қуриш кутмоқда.

Кун статистикаси

  • Лига 1’да қолиш учун назарий имкониятларни ҳам йўқотган 1-жамоа «Анже» бўлди. Чемпионатни бу қадар эрта — финишга беш тур қолганида тарк этиш тўққиз йилдан буён ҳеч бир клуб билан кузатилмаганди.
  • ПСВ қаторасига 2-бор Нидерландия Кубогини қўлга киритди. Эйндҳовенликларда бундай серия сўнгги бор ўтган асрда кузатилган, ўшанда улар қаторасига уч мавсумда (1988-1990) совринни ўзиники қилишганди.
  • «Марсел» Франция чемпионатининг 5 ўйинида биринчи бўлиб гол ўтказганига қарамай, ғолиб чиқди.
  • «Вилярреал» ла лиганинг сўнгги 10 турида 22 очко жамғариб, бешинчи ўринга кўтарилди.
  • «Лидс» апрел ойида 24 гол ўтказди — бу АПЛда бир календар ойи давомида ўтказиб юборилган голлар сони бўйича янги рекорд.
  • «Ливерпул» АПЛ ўйинларида 90-дақиқадан кейин 41 гол урган. Бу шу кўрсаткич бўйича энг яқин таъқибчиникидан 11 тага кўпроқ.
  • «Фиорентина» яримҳимоячиси Кастровилли А серия ўйинларида 494 кундан буён гол ура олмаяпти.

Мавзуга оид