Жамият | 22:34 / 01.05.2023
16883
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда таълим 12 йилликка узайтирилаётгани рад этилди 

Қонунга мувофиқ, умумий ўрта таълим 11 йилдан иборат. 

Ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаблари 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб 12 йиллик тизимга ўтиши ҳақидаги хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги хабар берди. 

«Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим 11 йилни ташкил қилади», дейилади хабарда. 

Ҳар қандай расмий хабарларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид