Жаҳон | 21:15 / 01.05.2023
7828
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида Эрон элчихонаси қайта очилди 

Дипломатик муносабатлар 2016 йилда бузилган эди. 

Фото: Ahmet Bolat/Anadolu Agency/Getty Images

Эрон Саудия Арабистонидаги ўз элчихонаси фаолиятини тиклади. Бу ҳақда Interfax хабар берди. 

Теҳрон Ар-Риёдда муваққат ишлар вакили даражасида фаолият олиб боради, чунки Эрон ҳали Саудия Арабистонига элчи тайинламаган. 

Аввалроқ Теҳрон ҳам Саудия Арабистонининг Эрондаги элчихонаси ишини 9 майгача қайта бошлашини кутаётгани хабар қилинганди. 

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда сезиларли даражада ёмонлашди. Бунга Саудия монархиясини танқид қилган нуфузли шиа илоҳиётчисининг Ар-Риёдда қатл этилиши сабаб бўлган. 

Шундан сўнг Теҳронда намойишчилар Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум қилишди, бунга жавобан Ар-Риёд Теҳрон билан дипломатик алоқаларни узган эди. 

2023 йил март ойида Хитой воситачилигида Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид