Спорт | 10:44 / 01.05.2023
24943
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Кеча Тошкентдаги Humo arena спорт мажмуасида 1-14 май кунлари ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Бокс бўйича дунё биринчилигининг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв, ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва бошқалар иштирок этди.  

Тантанали очилиш маросимининг расмий қисмида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқиб, мусобақа меҳмонларини қутлади ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган  ишлар ҳақида гапирди.

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв, ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбариятига ушбу мусобақани ўтказишга кўрсатаётган кўмаги ва юқори даражадаги ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди. IBA президенти бокс бўйича жаҳон чемпионатини расман очиқ деб эълон қилди.

Тадбир давомида, шунингдек, боксчилар номидан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов мусобақада ҳалол ва шаффоф рақобат олиб боришга қасамёд қилди.

Мавзуга оид