БМТ бутун дунё бўйлаб журналистларга ҳужумларни тўхтатишга чақирди
Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунида Антониу Гутерриш оммавий ахборот воситалари эркинлиги демократия ва адолат асоси сифатида муҳимлигини эслатди. Унинг таъкидлашича, 2022 йилда камида 67 журналист ўлдирилган.

Фото: Reuters
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш демократия ва адолатнинг асосий тамойили сифатида оммавий ахборот воситалари эркинлиги муҳимлигини эслатди. Эркин журналистика “барчамизга ўз фикримизни шакллантиришимиз ва ҳокимиятга ҳақиқатни айтишимиз керак бўлган фактларни беради”, деди у 3 май, чоршанба, Жаҳон матбуот эркинлиги кунида.
Матбуот эркинлиги ҳозир бутун дунё бўйлаб ҳужум остида, деди Гутерриш, дезинформация ва нафрат риторикаси эса ҳақиқат ва фантастика, илмий далиллар ва фитна назариялари ўртасидаги чегараларни хиралаштиради. “Медиа индустриясининг бир неча киши қўлида жамланиши, ўнлаб мустақил ахборот ташкилотларининг молиявий таназзулга учраши ва журналистик фаолиятни бўғувчи миллий қонун ва қоидаларнинг кўпайиши цензурани янада кучайтиради ва сўз эркинлигига таҳдид солади”, - деди БМТ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда камида 67 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлган – бу бир йил аввалгига нисбатан 50 фоизга кўпдир. Журналистлар ўз касбий бурчларини бажаришга уриниб, мақсадли ҳужумлар қурбони бўлишди, деди Гутерриш. Бундан ташқари, аёл журналистларнинг деярли тўртдан уч қисми онлайн зўравонликка дучор бўлган ва ҳар тўртдан бири жисмоний таҳдидларга дуч келган. "Дўқ-пўписа ва ҳужумларни тўхтатинг. Журналистларни ўз ишини қилгани учун ҳибсга олишни ва қамоққа олишни, ёлғон ва дезинформацияни бас қилинг", - дея баёнот берди БМТ бош котиби.
1993 йил декабр ойида ЮНЕСКО таклифи билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 3 май Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни деб эълон қилинган. Шу тариқа, бу йил у 30-маротаба нишонланмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европарламент Еврокомиссияга ишонч масаласи бўйича овоз беради
Жаҳон | 13:07
-
Июлда энг иссиқ ҳарорат кузатиладиган кунлар маълум қилинди
Ўзбекистон | 13:06
-
Украина дронлари Россиянинг Липецк вилоятига ҳужум қилди
Жаҳон | 12:38
-
Ҳибсдаги саккиз киши: Россияда яна бир озарбойжонлик қамоққа олинди
Жамият | 12:33
Мавзуга оид

08:27 / 02.07.2025
БМТ: 17 июндан бери камида 580 фаластинлик ёрдам олишга уринган пайтда ўлдирилди

10:57 / 28.06.2025
Эстония ва Литва БМТни Оттава конвенциясидан чиқиши ҳақида хабардор қилди

07:42 / 28.06.2025
БМТ Кениядаги норозилик намойишларида фуқаролар ҳалок бўлганидан хавотирда

14:49 / 27.06.2025