Ўзбекистон | 11:37 / 03.05.2023
4166
3 дақиқада ўқилади

“Дарахткушлик” учун жарима миқдорлари оширилади

Сенаторлар дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари оширилишини назарда тутувчи қонунни маъқуллашди. 

Бугун, 3 май куни Олий Мажлис Сенатининг  40-ялпи мажлисида ўз ишини бошлади. Сенаторлар дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунни кўриб чиқишди.

Қонунга мувофиқ дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда. Шунингдек, маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликларни такрор содир этганлик учун ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чоралари белгиланмоқда.

Фото: Senat.uz

Бундан ташқари, эндиликда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам киритилмоқда. Ноқонуний дарахт кесганлик ёки кундаков қилганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 4 та моддасида маъмурий жавобгарлик белгиланган. Мазкур моддаларда бир хил маъмурий ҳуқуқбузарлик учун турли миқдордаги жарималар ва номутаносиблик мавжудлиги инобатга олиниб, ўзгартишлар орқали бир турдаги маъмурий хуқуқбузарликка нисбатан битта моддада бир хил жавобгарликни белгилаш назарда тутиляпти.

Дарахтларни нобуд қилишнинг экологик, ижтимоий-иқтисодий жиддий оқибатлари хусусида бугун ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Жамиятда бунга нисбатан муросасиз муносабат, яъни дарахт кесиш – жиноят деган қараш шаклланди. Шу билан бирга, амалиётда ноқонуний дарахт кесиш ҳоллари тўлиқ барҳам топмаган бўлиб, мазкур жиноятнинг асосан оқибатлари билан курашилмоқда. Яъни дарахтларга шикаст етказиб, нобуд қилиб бўлинганидан кейингина чора кўрилмоқда. Бу ҳол айниқса қурилиш соҳасида кўп кузатилмоқда.

Муҳокама қилинаётган қонун билан дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани алоҳида аҳамиятга эга. Яъни нафақат бундай ноқонуний ҳаракатларни бевосита амалга оширган шахсларни, балки биринчи навбатда, бунинг учун масъул бўлган мутассадиларни ҳам тегишли жавобгарликка тортиш ҳақида сўз бормоқда. Демак, эндиликда нафақат оқибатлар билан курашиш, балки сабаб ва асосларга йўл бермасликнинг аниқ ҳуқуқий асоси яратилмоқда”, — дея таъкидлади Сенат раиси Танзила Норбоева.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти