Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди
2 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Туркия етакчиси давлат раҳбарини Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади.
Суҳбатда мамлакатда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига жорий йилнинг май ойи ўртасида бўлажак президент сайловида муваффақиятлар тилади.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026