16:28 / 03.05.2023
6884

Еврокомиссия ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун 500 млн евро ажратяпти

Фото: Picture Alliance

Европа комиссияси Европа кенгашининг 20 мартдаги қарорига мувофиқ ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни (ASAP) тасдиқлади

Унинг мақсади - Украинани артиллерия снарядлари ва ракеталари билан таъминлаш, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг арсеналларини тўлдиришдир. 

Қарор Европа Иттифоқининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва Европа мамлакатларида ўқ-дорилар ва ракеталар, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмларининг ҳозирги тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга қаратилган. 

“Европада юқори шиддатли можаролар қайта бошлангани муносабати билан, бу маҳсулотларнинг етарли миқдорда ўз вақтида сотилиши бизнинг хавфсизлигимиз ва Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги давомий саъй-ҳаракатларимиз учун жуда муҳим”, — дейилади Европа комиссияси ўз веб-сайтида эълон қилинган баёнотда. 

Брюссел бу мақсадда турли манбалар, жумладан, Европа мудофаа жамғармаси маблағларини қайта тақсимлаш орқали 500 миллион евро ажратишни таклиф қилди.

Top