Ўзбекистон | 17:55 / 04.05.2023
9481
1 дақиқада ўқилади

Маккада хоразмлик аёллар ўғирлик қилгани ва қидирувга берилгани рад этилди

Уларни ижтимоий тармоқларда обрўсизлантиришга уринган шахслар аниқланган.

Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи уч нафар хотин-қиз Маккага зиёратга борганида дўкончиларнинг намозга кетганидан фойдаланиб, заргарлик буюмларини ўғирлагани, Саудия Арабистони уларни қидирувга бергани, уларнинг қўли кесилиши ёки калласидан жудо қилиниши ҳақида ижтимоий тармоқларда фото ва овозли хабарлар тарқалган эди.

Бу аёллар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилганидан кейин, ушбу овозли хабарларни тарқатган шахслар аниқланган.

Дастлабки суриштирувлар жараёнида улар ушбу овозли хабарларни ҳеч қандай асоссиз тарқатгани маълум бўлган.

Ҳозирги пайтда овозли хабарларни тарқатган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид