Жаҳон | 10:23 / 05.05.2023
9403
1 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ: Украиналик болалар ўғирланиши - Россиянинг ҳарбий жинояти

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳисоботига кўра, Россия Украинадан украиналик болаларни ўғирлаб, ҳарбий жиноят содир этган. 

Фото: AP

Ҳужжатда айтилишича, Россияга ва Россия Федерацияси назорати остидаги ҳудудларга депортация қилиш ҳам инсониятга қарши жиноят деб ҳисобланиши мумкин

"Аниқ рақамлар ҳали ҳам номаълум, аммо кенг кўламли кўчирилиш факти на Украина, на Россия томонидан баҳсли эмас", деди Москвага қарши айбловларни текшириш бўйича Латвия, Норвегия ва Чехиядан келган уч нафар ҳуқуқшунос.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Россияни Украинадан болаларни олиб чиқиб кетишни зудлик билан тўхтатишга чақирди ва Халқаро жиноий суд ҳам бу масалани текшираётганига ишора қилди. 

Март ойида Ҳаага суди Владимир Путинни, шунингдек, Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. 

Улар ҳарбий жиноятларда, хусусан, украиналик болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда гумонланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид