Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган спортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари белгиланмоқда.
Қарор лойиҳаси қабул қилиниши натижасида ноолимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар муассислигида Ўзбекистон ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади.
Конфедерацияга қуйидаги ваколатлар унинг тақдимномаси асосида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан берилади:
- спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Ўзбекистон спорт терма жамоалари ва уларнинг захирасини шакллантириш ва тасдиқлаш;
- спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш реестрига киритиш ҳамда истиқболсиз деб топилган ноолимпия спорт турларини реестрдан чиқариш;
- халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси, Ўзбекистон гроссмейстери, Ўзбекистон спорт устаси спорт унвонларини бериш;
- ноолимпия спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йиллик низомларни тасдиқлаш;
- спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026