14:58 / 11.05.2023
13247

Донбассдаги эвакуация ва Миколайивдаги сапёрлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 441-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома (ЕОҚКШ)ни денонсация қилмоқда, бу битим аъзо давлатлар ва ҳарбий техникалар сонини чеклайди. Президент Владимир Путин тегишли қонун лойиҳасини Думага тақдим этган. Ҳарбий техника миқдори бўйича квота жорий этиш тўғрисидаги бу битим 1990 йилда НАТО ва Варшава келишуви ташкилотига кирувчи мамлакатлар томонидан имзоланган, 1992 йил ноябридан кучга кирганди.
  • Пентагон Американинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 4 май куни Украинада россияликларнинг «Кинжал» гипертовушли ракетасини уриб туширганини маълум қилди, Сергей Шойгу уни «аниқлаш ҳам, тўхтатиш ҳам мумкин эмаслиги»ни айтганди.
  • Россия ФХХ Украина фуқароси (шахси келтирилмаган) Самарада Халқаро антифашистик фестивалда теракт уюштиришга тайёрланиш айби билан қўлга олинганини маълум қилди.
  • Украина ҚК қуруқлик қўшинлари бош қўмондони Олександр Сирский украин кучлари Бахмут йўналишида қарши ҳужумга ўтгани ва айрим участкаларда ҳудудларнинг бир қисми қайтариб олингани ҳақида маълум қилди. Шу тариқа, Сирский амалда «Россия армияси бригадаларидан бири ўз позициясини ташлаб қочиб кетгани»ни айтган «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожиннинг сўзларини тасдиқлади.
  • Курск, Белгород ва Воронеж областлари расмийлари чоршанба кунига ўтар кечаси ва тонгда уларнинг ҳудудларига дронлар орқали ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. Белгород области губернаторининг сўзларига кўра, област ҳудудудида Олховатка қишлоғига учувчисиз учар қурилма ҳужум қилган, бир неча бинолар шикастланган. Воронеж областида ҳарбий объектга ҳужум қилишга уриниш бўлган, област маъмуриятига кўра, бу уриниш муваффақиятсизликка учраган.

Покровскдан эвакуация

Покровск аннексия қилинган Донецкдан тахминан 60 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Украина қуролли кучларининг Вуҳледардаги гуруҳи таъминот йўлларидан бири Покровскдан ўтади — россиялик ҳарбийлар январ ойида Вуҳледарни эггаллаш учун юриш бошлаганди. Украиналик ҳарбийлар Покровскдан имкон қадар кўпроқ тинч аҳоли вакилларини олиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Покровск яқинидаги Святогоровк қишлоғида яшовчи 64 ёшли Зоя кетаётган 76 ёшли Иван билан хайрлашмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик қутқарувчилар ва кўнгиллилар Покровскда яшовчи кекса ёшли кишини Днипрога борувчи поездга чиқаришмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Покровскда яшовчи кекса ёшли аёл кўнгилли билан эвакуация поездида
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Авдийивка яқинидаги украин артиллериячилари 

Украина ҚК 110-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари чехлар берган «Дана» ўзиюрар гаубицасида Авдийивка яқинида. Аннексия қилинган Донецк шимолидаги бу шаҳарга Россия қўшинлари томонидан ҳужумлар давом этмоқда ва ҳужум қилаётган томон «айрим тактик ютуқлар»га эришмоқда.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк областидаги Украина ҚК танкчилари

Украина ҚК 59-алоҳида мотопиёдалар бригадасига тегишли бўлган Т-80 танки Донецк областининг фронт бўйидаги аҳоли яшаш манзилларидан бирида (айнан қайси жой эканига аниқлик киритилмаган)
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
59-алоҳида мотопиёдалар бригадаси жангчиси пулемёт стволини тозаламоқда
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Т-80 танкида кетаётган 59-алоҳида мотопиёдалар бригадаси ҳарбий хизматчилари
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Миколайив областидаги сапёрлар

Благодатне посёлкаси Миколайивдан тахминан 50 километр шарқда жойлашган. Кенг кўламли босқин бошида Россия армияси Благодатнени эгаллашга ҳаракат қилган, чунки бу посёлка Миколайивга тўғридан тўғри йўл очарди. 2022 йил август ойи охирида Украина қуролли кучлари россияликлар Благодатне атрофидан бутунлай кетгани ҳақида хабар берди, аммо посёлка атрофини миналардан тозалаш ишлари ҳамон давом этмоқда.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари Благодатне атрофидан миналар ва портламай қолган снарядларни изламоқда
Bernadett Szabo / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ ходимлари Благодатне яқинидаги майдонда ишламоқда
Bernadett Szabo / Reuters / Scanpix / LETA
Мина портлашидан ҳосил бўлган тутун
Bernadett Szabo / Reuters / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли нуқталаридан суратлар

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top