Жаҳон | 08:15 / 12.05.2023
6059
2 дақиқада ўқилади

Боррел: Украинанинг ғалабаси - бизнинг устувор вазифамиз

Европа Иттифоқи бош дипломати нима учун Путин билан музокаралар олиб боришнинг иложи йўқлигини, ҳозир бутун эркин дунёнинг асосий устувор йўналиши нима эканлигини ва Европа Иттифоқининг давлатлари мудофаа учун неча миллиардлаб маблағ ажратмоқчи эканини тушунтирди.

Фото: AP

Агар иттифоқчилар Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатса, у эркин, мустақил давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатади, деди 11 май, пайшанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел.

"Улар менга: Украинани қўллаб-қувватлашни бас қилинглар, ўшанда музокаралар бошланади ва тинчлик келади, деяпти, - деди у Брюсселда бўлиб ўтган мудофаа ва хавфсизлик бўйича Европа саммитида. - Яхши, майли! Агар биз Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатсак, Россия босим ўтказади, урушда ғалаба қозонади, Киевни босиб олиш Украинани иккинчи Беларусга айлантиради, Полша билан чегарада рус қўшинлари бўлади, бизнинг ишончсизлик кучаяди ва Украина бўлмайди".

Унинг таъкидлашича, Ғарб етакчилари принципиал жиҳатдан тинчлик музокараларига тайёр, аммо у Кремлга борган ва Владимир Путин билан гаплашганларнинг барчаси "бир хил жавоб билан қайтгани"ни айтди: "Менинг ҳарбий мақсадим бор ва ҳозирча унга етмагунимча, мен давом этаман". Боррел ушбу урушнинг табиатига эътибор беришга чақирди: "Бу тинч аҳолини мунтазам бомбардимон қилиш, мунтазам равишда йўқ қилишдир, бир армия бошқасига қарши курашмаяпти".

Путин бу урушда ғалаба қозона олмайди, деди Боррел. "Бу бизнинг энг муҳим мажбуриятимиз. Шахсан менинг, бутун Европа Иттифоқи ва бутун эркин дунёнинг. Дунё у ерда нима бўлаётганини тушуниши керак ва бу бошқа жанг - дипломатик, худди ҳарбий каби муҳим нарса", - деди у.

Мавзуга оид