Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда
Бугун Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фото: Kun.uz
"Ўзгидромет" хабарига кўра, республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +27...+32 даражани ташкил этади.
Эртага мамлакат ҳудудининг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20 даражани, кундузи +27...+32 даражани ташкил этади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ, қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республика шимолий ҳудудлари бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18 даражани, кундузи +30...+35 даражани ташкил этади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади, 12-13 майда баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади.
Пойтахтда бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол эсади, бугун шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи +27...+29 даражани ташкил этади, эртага кечаси +18...+20 даража, кундузи +27...+29 даража, якшанба куни кечаси +16...+18 даража, кундузи +30...+32 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Тўтиқуш Австралиянинг биринчи ракетаси парвозига тўсқинлик қилди
Жаҳон | 17:11
-
"Бизнесни ривожлантириш банки" кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда
Жамият | 17:00
-
“Ярадор бўлсам ҳам ёрдам кўрсатишмади” – Россия армиясига ёлланган йигит жазога тортилди
Жаҳон | 16:58
Мавзуга оид

11:46 / 02.06.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ бўлиши кутилмоқда

11:34 / 30.05.2025
Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

11:24 / 26.05.2025