Ўзбекистон | 12:19 / 15.05.2023
21620
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғади

Ҳафта давомида республика ҳудудининг катта қисми Кавказ ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади.

Фото: Kun.uz

Бугун республика бўйича қуруқ ва очиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +33...+35 даражани ташкил этади.

Иш ҳафтаси қолган кунларида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, 16 майда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли ёғиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Ҳарорат фони: эртага кечаси +18...+20 даражани, кундузи +31...+33 даражани ташкил этади, чоршанба куни кечаси +13...+18 даража бўлади, кундузи +17...+22 даражагача пасаяди, пайшанба куни кечаси +10...+15 даража бўлади, кундузи +20...+25 даражагача бироз кўтарилади, жума куни кечаси +12...+17 даражани ташкил этади, кундузи +25...+30 даражагача яна бироз кўтарилади.

15-16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 17-19 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан юқорида) 17-19 май кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.

Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди, чоршанба ва пайшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол йўналиши ўзгариб туради, чоршанба куни 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат бугун кундузи +33...+35 даражани, эртага кечаси +18...+20 даражани, кундузи +29...+31 даражани ташкил этади, чоршанба куни кечаси +16...+18 даража бўлади, кундузи +20...+22 даражагача пасаяди, пайшанба куни кечаси +12...+14 даражагача пасаяди, кундузи +23...+25 даражагача бироз кўтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид