Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ваколатхонаси «НАТОга шерик давлатлар куни» тадбирида иштирок этди
12 май куни Бельгиянинг Монс шаҳрида НАТО Европадаги қўшма қўмондонлиги қароргоҳида ташкилотга аъзо давлатлар ва шерик мамлакатлар вакиллари иштирокида «НАТОга шерик давлатлар куни» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Тадбирдан мақсад – НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг маданияти, урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва таомларини намойиш этиш орқали ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Ушбу анжуман НАТОнинг асосий маданий тадбирларидан бири бўлиб, 2005 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади.
Жорий тадбирда 30 дан ортиқ НАТОга аъзо ва унга шерик давлатларнинг 200 дан ортиқ вакиллари, шунингдек, Ташкилот бош қароргоҳи ҳамда унинг таркибий тузилмалари ходимлари қатнашишди.
Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятларини, шунингдек, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги динамикаси юқори баҳоланди, шунингдек, Ўзбекистон вакилларининг ташкилот тадбирларида иштироки миқдорий ва сифат жиҳатидан ўсиб бораётгани эътиборга лойиқлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026