Redmi’нинг энг кучли смартфони июлда тақдим қилинади
Redmi K60 Extreme Edition (Redmi K60 Ultra) смартфони йилнинг иккинчи ярмида намойиш этилади, деб хабар бермоқда инсайдер Digital Chat Station.

Фото: GSM Arena
Унга кўра Redmi’нинг энг кучли смартфони мақомини оладиган гаджет июл ойида тақдим этилади.
Смартфон MediaTek Dimensity 9200+ чипида ишлайди. Бу чип ўйинларнинг ишлашида юқори самарадорликни таъминлаб беради.
Қурилма 1,5 К текис экранга эга ва у жуда ингичка рамка билан ўралган. У ўта юқори бўлган 144 герц частотани қўллаб-қувватлайди.
Смартфон 5000 миллиампер-соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланган. Тезкор қувватлантириш имконияти мавжуд. Асосий камера 50 мегапикселли (IMХ8 сериясидаги камера) бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, у флагманларга хос суратларни қайта ишлаш хусусиятини ҳам ўзида жамлайди.
Маълумот учун, Redmi Хитойнинг Xiaomi компаниясига тегишли суб-бренд ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ангренда аянчли ЙТҲ: ота ва унинг фарзанди ҳалок бўлди
Жамият | 19:54
-
Швейцарияда музлик кўчиши оқибатида деярли бутун бир қишлоқ вайрон бўлди
Жаҳон | 19:50
-
Хитой ўзининг кўп марталик ташувчи ракетасини синовдан ўтказди
Жаҳон | 19:44
-
Петербургда хорижликларга таксичи ва курьер сифатида ишлаш тақиқланиши мумкин
Жаҳон | 19:33
Мавзуга оид

21:28 / 29.04.2021
Xiaomi Брюс Ли шарафига бағишланган смартфон чиқарди

00:29 / 01.05.2020
Xiaomi янги смартфонларини тақдим қилди

18:11 / 03.01.2019
Redmi смартфонлари алоҳида брендга айлантирилади

17:44 / 07.12.2017