Фан-техника | 18:11 / 03.01.2019
16991
1 дақиқада ўқилади

Redmi смартфонлари алоҳида брендга айлантирилади

Фото: Global Look Press/ Bi Xiaoyang

Хитойнинг Xiaomi компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи Redmi смартфонлар линейкаси алоҳида брендга айлантирилади, дея хабар беради GizmoChina

Xiaomi бош директори Лэй Цзюннинг изоҳ беришича, ишлаб чиқарилаётган смартфонлар икки брендга ажратилади, улар сотувларга ёндашув жиҳатидан фарқланадиган бўлади. Mi бренди остида юқори сифатли премиум-тоифа қурилмалар ишланса, Redmi бренди остида — бюджет гаджетлар ишлаб чиқарилади. 

Янги бренднинг йўлга қўйилиши Хитойда 10 январга мўлжалланган, шу куни 48 мегапиксель камерали биринчи смартфон намойиш этилади. 

Манбада таъкидланишича, Xiaomi'нинг янги стратегияси илгари Huawei компанияси қўллаган стратегияга яқин. Huawei юқори сифатли телефонларни ишлаб чиқаришга диққатни қаратган бўлса, унинг шўъба бренди ҳисобланган Honor бюджет қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 

Мавзуга оид

Эълонлар